Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Термизда Ўзбекистон—Япония технологик университети ташкил этилади

Термизда Ўзбекистон—Япония технологик университети ташкил этилади

Алпҳа Гакуин институти ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ўртасида Термиз шаҳрида Ўзбекистон—Япония технологик университетини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳа доирасида иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, тиббиёт ва ҳамширалик, меҳмонхона менежменти, автомобилсозлик, япон тилини ўргатиш каби йўналишларда талабаларни ўқитиш, профессионал таълим бериш ва касбга ўргатиш режалаштирилган.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Шарқий ва Марказий Осиё мамлакатлари департаменти бош директори Т.Наказато билан кечган учрашувда, JICA ҳамкорлигида Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокама этилиб, бу борадаги ишларни жадаллаштириш, шунингдек, агентлик маблағлари ҳисобидан ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш келишувига эришилган.

Бундан ташқари, Сурхондарё вилояти делегацияси Япониянинг Хоккайдо префектурасига ташрифи давомида бўлиб ўтган учрашувда Хоккайдо префектураси билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, қишлоқ хўжалиги, маданият, меҳнат ресурслари каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш ва қўшма тадбирлар ҳамда лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинган.

Киритилди: 09:51 01.04.2023. Ўқилди: 1155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!