Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Термиз халқаро савдо маркази»да тўловларни доллар, евро, рубль ва юанда амалга оширишга рухсат берилди

«Термиз халқаро савдо маркази»да тўловларни доллар, евро, рубль ва юанда амалга оширишга рухсат берилди

«Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонасида қуйидагиларга рухсат берилди:

– марказ ҳудудида фаолият юритувчи субъектларда Афғонистон ва чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни тасдиқнома олмасдан меҳнат шартномаси асосида ишлашига;

– улгуржи ва чакана савдо учун тўлов сифатида АҚШ доллари, евро, Россия рубли ва юань валюталарини қабул қилишга;

– Афғонистон ва Покистон фуқароларига савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бино ва иншоотларни ижарага олиш, истисно тариқасида мулк ҳуқуқи билан сотиб олишга.

Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириш визасини расмийлаштирмасдан, чегара ва божхона назоратидан ўтган ҳолда махсус йўлак орқали кириши (чиқиши) ҳамда ўн беш муддатгача марказ ҳудудида бўлиши тартиби жорий этилади.

Киритилди: 15:20 16.05.2024. Ўқилди: 875 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!