Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Telegramга вазифалар рўйхати қўшилди

Telegramга вазифалар рўйхати қўшилди

Тelegram фойдаланувчилари янгиланиш ўрнатганларидан сўнг интерактив вазифалар рўйхатини яратиши ва уларнинг бажарилишини бевосита иловада кузатишлари мумкин бўлади, дейилади хабарда.

Функция Premium обуна эгалари учун мавжуд бўлади. Рўйхатлар ҳар қандай чатда тузилиши мумкин ва сиз созламаларда бошқа фойдаланувчилар элементларнинг тугалланганлигини белгилаш ва янгиларини қўшиш имкониятига эга бўлишларини текширишингиз мумкин.

Яна бир янгилик - обуначиларга керакли сана ва вақтни кўрсатган ҳолда каналларда нашр қилиш учун постларни таклиф қилиш имкониятидир. Бунинг эвазига сиз канал эгасига "юлдузлар" (мессенжернинг ички валютаси) ёки Toncoin криптовалютасини ўтказишингиз керак бўлади.

Канал эгаси пост жойлаштирилганидан кейин 24 соат ўтгач мукофот олади. Агар у аввалроқ постни ўчирган бўлса, барча сумма абонентга қайтарилади.

Янгилаш учун: App Store va Google Play.

Киритилди: 16:22 02.07.2025. Ўқилди: 401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!