Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Реал"нинг ёздаги сўнгги трансфери ким бўлиши маълум бўлди (фото)

"Реал"нинг ёздаги сўнгги трансфери ким бўлиши маълум бўлди (фото)

Лиссабоннинг "Бенфика" клуби қанот ҳимоячиси Альваро Каррерас жорий трансфер ойнасида "Реал" сафини тўлдириши кутилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Хорхе Пикон ижтимоий тармоқлар орқали хабар бермоқда.

Журналистнинг таъкидлашича, Каррерас ёзда "қироллик клуби"нинг сўнгги хариди бўлади. Аввалроқ "қаймоқранглилар" сафини ҳимоячилар Дин Хёйсен ва Трент Александр-Арнольд, шунингдек, ярим ҳимоячи Франко Мастантуоно тўлдирганди.

22 ёшли испаниялик футболчининг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда. Каррераснинг "Бенфика" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунига етади.

"Реал"нинг ёздаги сўнгги трансфери ким бўлиши маълум бўлди (фото)

Киритилди: 20:33 04.07.2025. Ўқилди: 1563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!