Telegram биринчи марта йиллик фойда кўрди.
2024 йилда мессенжер даромади $540 млн.ни ташкил қилди. Бир йил аввал компания $173 млн. зарар кўрганди, деб ёзади Financial Times.
Financial Times инвесторлар учун тақдимотга таяниб ёзишича, Telegram даромади $343 млн.дан $1,4 млрд.гача ўсди.
Даромаднинг деярли ярми “ҳамкорлик ва экотизимлар”, $250 млн. реклама ва яна $292 млн. премиум обуналардан тушган.