Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Тел-Авив йўлини танлашдан сақланинг!” — Ҳусийлардан қаттиқ мурожаат

“Тел-Авив йўлини танлашдан сақланинг!” — Ҳусийлардан қаттиқ мурожаат

Ҳусийлар Тел-Авивга учаётган самолётларни ўққа тутиши мукинлигини айтмоқда.

Яман "Ансоруллоҳ" (ҳусийлар) ҳаракати Олий сиёсий кенгаши раиси Маҳдий ал-Машат авиакомпанияларни Тел-Авивга парвоз қилишдан огоҳлантирди. Унинг айтишича, Бен-Гурион аэропортига йўл олган ҳаво кемалари ҳужум хавфи остида қолиши мумкин.

"Бен-Гурион номи билан машҳур бўлган Лод аэропортига учишни давом эттираётган барча авиакомпанияларга мурожаат қиламан: улар ҳар қандай вақтда хавф остида қолиши мумкин," - деди ал-Машат ҳусийлар назоратидаги Al Masirah телеканали эфирида. У, шунингдек, йўловчиларни бундай ташувчилар хизматидан фойдаланмасликка чақирди, чунки парвозлар "хавфсиз эмас".

Бундан олдин Исроил мудофаа армияси матбуот хизмати Сано халқаро аэропорти ва "Ансоруллоҳ"га тегишли самолётларга зарбалар берилгани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 21:25 28.05.2025. Ўқилди: 1159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!