Теҳрондаги Имом Хомейни халқаро аэропорти 25 апрель куни фаолиятини қайта тиклайди.
Эрон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда аэропорт баёнотига таяниб хабар берди.
Теҳрондан биринчи рейслар Истанбул ва Маскатга амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ичидаги ҳаво қатнови 28 февраль куни АҚШ ва Исроил ўртасида мамлакатга қарши ҳарбий можаро бошланганидан кейин тўхтатилган эди. Кейинчалик Эрон расмийлари асосий аэропортлардан парвозларни қисман қайта тиклашга қарор қилишди. 18 апрель куни Ислом Республикаси ҳаво ҳудуди қисман қайта очилгани эълон қилинганидан сўнг, Уммондан Эронга биринчи йўловчи рейси жўнаб кетди.