Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Теҳрон ва Вашингтон: Ядро музокараларида 5-босқич якунланди

Теҳрон ва Вашингтон: Ядро музокараларида 5-босқич якунланди

АҚШ ва Эрон музокараларни якунлаб, янгиларига тайёрланмоқда.

Теҳроннинг ядро дастури бўйича келишмовчиликларни ҳал этиш юзасидан АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг бешинчи босқичи Римда уч соатлик маслаҳатлашувдан сўнг якунланди. Бу ҳақда Axios портали мухбири Барак Равид ўз Х саҳифасида манбаларга асосланиб хабар берди.

ISNA агентлиги маълумотларига кўра, Эроннинг Римдаги делегациясига ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи, Америка делегациясига эса президентнинг махсус вакили Стивен Уиткофф бошчилик қилган. Маслаҳатлашувлар Уммон элчисининг қароргоҳида ўтказилди.

Уммон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Бадр ал-Бусаидий АҚШ ва Эрон ядро масаласи бўйича музокараларнинг бешинчи босқичида "маълум, бироқ якуний бўлмаган натижага" эришганини таъкидлади.

"Бугун Римда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг бешинчи босқичи якунланди. Унда маълум ютуқларга эришилди, аммо якуний натижага эришилмади. Умид қиламизки, яқин кунларда қолган масалалар ойдинлаштирилади. Бу эса бизга умумий мақсадимиз - барқарор ва муносиб келишувга эришиш сари илгари ҳаракат қилиш имконини беради," - дея ёзди ташқи сиёсат идораси раҳбари ўзининг Хъдаги саҳифасида.

Музокаралар якунлангач, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи Эрон ва АҚШ музокараларнинг янги босқичига тайёргарлик кўраётганини ва яна "бир-икки учрашувда олдинга силжиш"га умид билдирганини маълум қилди.

Шунингдек, Аракчи Римда бўлиб ўтган АҚШ билан музокараларнинг 5-босқичини шу пайтгача ўтказилган барча музокаралар орасида энг профессионал тарзда ўтганини таъкидлади.

Киритилди: 22:04 23.05.2025. Ўқилди: 493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!