Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравани Вашингтон ва Исроилнинг Теҳронга қарши ҳарбий ҳаракатларида иштирок этган мамлакатлардан товон талаб қилди.
Мамлакат давлат оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ушбу рўйхатга Баҳрайн, Саудия Арабистони, Қатар, БАА ва Иордания киритилган.
Ираванининг таъкидлашича, бу давлатлар халқаро ҳуқуқни бузган ва Ислом Республикасига етказилган барча моддий ҳамда маънавий зарарни тўлиқ қоплаб беришлари шарт.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Амир Саид Иравани АҚШ томонидан Эрон портларининг блокада қилинишини мамлакат суверенитетининг қўпол равишда бузилиши деб қоралаган эди.