Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тегишли Қонун билан амалдаги 4 та Қонунга тадбиркорлик субъектларига енгилликлар яратишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди

Тегишли Қонун билан амалдаги 4 та Қонунга тадбиркорлик субъектларига енгилликлар яратишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди

Тегишли Қонун билан амалдаги 4 та Қонунга тадбиркорлик субъектларига енгилликлар яратишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.

Мазкур Қонунда:

✅ тадбиркорлик субъектининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақида эълон бериш тартибини бекор қилиш;

✅ солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан тўғридан тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқини бериш назарда тутилган.

Қонунга мувофиқ:

⏺Солиқ кодекси;

⏺“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги;

⏺“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги;

⏺“Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритилди.

✅ Хусусан, Солиқ кодексида сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлар устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш мумкинлиги белгиланмоқда.

✅ Солиқ кодексига мазкур ўзгартириш киритилиши натижасида тадбиркорлик субъектларининг ўз ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш имконияти кенгайтирилди.

Киритилди: 14:08 29.02.2024. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!