Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Таъзия! Жиззахда 29 ёшли лейтенант вафот этди

A A A
Таъзия! Жиззахда 29 ёшли лейтенант вафот этди

Бешафқат ажал ажойиб инсон, Жиззах вилояти ИИБ Пахтакор тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант Эгамқулов Файзулла Орзиқул ўғлини 2021 йилнинг 12 октябр куни 29 ёшида орамиздан олиб кетди.
Файзулла Эгамқулов 1992 йилнинг 14 ноябр куни Ш.Рашидов туманида туғилган эди. У ўрта умумтаълим мактабини тамомлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида таҳсил олди. Меҳнат фаолиятини 2018 йилда Мирзачўл тумани ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш гуруҳи милиция таянч пунктлари профилактика инспектори вазифасида бошлади. Ушбу вазифада 2021 йилгача, жорий йилдан умрининг сўнггига қадар Пахтакор тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи катта инспектори вазифасида самарали фаолияти юритди.
Файзулла Эгамқулов хизмат фаолияти давомида эл-юрт осойишталигини таъминлаш,
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Кўплаб ютуқларга эришди.
Ажойиб инсон Файзулла Эгамқуловнинг ёрқин хотираси яқинлари, сафдошлари, дўстлари ва ҳамкасблари қалбида умрбод сақланиб қолади.

Киритилди: 23:18 12.10.2021. Ўқилди: 10157 марта. Фикрлар сони: 12 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!