Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Тайваннинг аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи Япониядан ўзиб кетади

Тайваннинг аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи Япониядан ўзиб кетади

ХВЖ аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ бўйича Тайванни Япония, Жанубий Корея ва Хитойдан олдинроқ поғонага кўтарди.

Тайваннинг аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулоти бу йил Япониядан ошиб кетди ва Жанубий Кореяни ортда қолдириши кутилмоқда.

15 август куни Миллий тараққиёт кенгаши (МТК) 2025-2028 йилларга мўлжалланган Миллий ривожланиш режаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланганини маълум қилди. Ўша куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Миллий тараққиёт кенгаши вазири Пол Лиу Тайваннинг аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулоти бу йил Японияникидан ошиб кетиши кутилмоқда ва Жанубий Кореядан ҳам ўтиб кетиши мумкинлигини айтди.

МТКнинг 2024 йилга мўлжалланган иқтисодий ўсиш кўрсаткичи 3,77% дан 3,91% гача бўлади. Кенгаш 2025-2028 йилларда ўртача иқтисодий ўсиш суръатини 2,8 фоиздан 3,6 фоизгача, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2028 йилга бориб 39 минг АҚШ доллари дан 42 минг АҚШ долларигача оширишни белгилади.

ХВЖ 2024 маълумотларига кўра, аҳоли жон бошига 34 430 АҚШ доллари бўлган ЯИМ билан Тайван Япониянинг жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотидан (33 140 АҚШ доллари) ва Жанубий Кореяники (34 160) доллардан ошиб кетди. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулоти 13 400 АҚШ долларини ташкил этган Хитой бу мамлакатлардан орқада.

Киритилди: 17:36 04.09.2024. Ўқилди: 1099 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!