Тайван Украинани миналардан тозалашга 2 млн доллар ажратади. Бу ҳақда Вилнюсда Тайван ва Литва мудофаа расмийлари ўртасидаги учрашувда эълон қилинди.
Украинада минадан тозалаш бўйича халқаро коалиция раҳбари ҳисобланадиган Литва бу ташаббусни қўллаб-қувватлади. 2025 йилда коалиция фаолияти учун 30 млн евро, алоҳида қурол-аслаҳа ва ускуналар учун яна 30 млн евро ажратиш режалаштирилган.
Украина ҳамон дунёдаги энг кўп мина ётқизилган ҳудуд ҳисобланади: ҳозирда мамлакатнинг 174 минг км квадрат майдони хавфли деб ҳисобланмоқда.