Тайван қуролли кучлари бир сутка ичида халқ озодлик армиясининг 41 та самолёти ва 6 та кемаси оролга яқинлашганини қайд этди.
Бу ҳақда орол мудофаа департаменти маълум қилди.
Ҳужжатда қайд этилганидек, 32 та самолёт Тайван бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтиб, оролнинг шимолий, марказий, жануби-ғарбий ва шарқий қисмларида ҳаво ҳужумидан мудофаа идентификация зонасига кирди.
Тайван армияси нишонларни кузатиш учун самолётлар, кемалар ва ердаги зенит-ракета тизимларидан фойдаланган ҳолда жавоб берди.