Тайван қуролли кучлари бир сутка ичида Хитой Халқ озодлик армиясининг 20 та самолёти ва 7 та кемаси оролга яқинлашганини қайд этди . Бу ҳақда орол мудофаа департаменти сайтидаги баёнотда айтилади.
Ҳужжатда қайд этилганидек, 12 та самолёт Тайван бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтиб, оролнинг жануби-ғарбий ва жануби-шарқий қисмидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа идентификация зонасига кирди.
Тайван армияси нишонларни кузатиш учун самолётлар, кемалар ва ердаги зенит-ракета тизимларидан фойдаланган ҳолда жавоб берди.
Тайван 1949 йилда Чианг Кай-Шек (1887-1975) бошчилигидаги гоминдан қўшинларининг қолдиқлари Хитой фуқаролар урушида мағлубиятга учраганидан кейин у эрга қочиб кетганидан бери ўз маъмурияти томонидан бошқарилади . Пекин Тайванни Хитойнинг провинцияларидан бири деб билади.