Бугун 12 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Татуировкаси бор футболчиларга Хитой терма жамоасида янги талаб қўйилди

Татуировкаси бор футболчиларга Хитой терма жамоасида янги талаб қўйилди

Хитойда миллий терма жамоа футболчиларига татуировкаларини очиқ кўрсатган ҳолда майдонга тушиш яна тақиқланди.

derbyderbyderby.it нашрининг хабар беришича, терма жамоага чақирилган ўйинчилар танасидаги кўриниб турган татуировкаларни тери рангидаги махсус енглар билан беркитиши шарт.

Аслида бу талаб аввал ҳам мавжуд бўлган, бироқ сўнгги йилларда унинг бажарилиши қатъий назорат қилинмаган. Энди эса чекловлар яна кучайтирилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу қарор Хитой ҳукуматининг Ғарб маданияти таъсирини чеклашга қаратилган кенгроқ сиёсати билан боғлиқ.

Қизиғи, тақиқ фақат миллий терма жамоа футболчиларига тааллуқли. Хитой ички чемпионатларида ўйинчилар татуировкаларини яширмасдан майдонга тушиши мумкин.

Киритилди: Бугун 12:03. Ўқилди: 341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар