Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Tata Steel Chess. Нодирбек Абдусатторов 3-ўринни эгаллади

Tata Steel Chess. Нодирбек Абдусатторов 3-ўринни эгаллади

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида 17 январдан 2 февралгача бўлиб ўтган Tata Steel Chess 2025 мусобақаси якунланди. Бу йилги турнирда дунёнинг етакчи гроссмейстерлари иштирок этишди ва мусобақа юқори даражадаги партиялар билан ёдда қолди.

Мастерлар турнири натижалари:

"Мастерс" турнирида икки ҳиндистонлик шахматчи — Гукеш Доммаражу ва Прагнанандха Рамешбабу 8,5 очкодан тўплашди. Ғолибни аниқлаш мақсадида ўтказилган "тай-брек" баҳсларида эса омад Прагнанандхага кулиб боқди.

Нодирбек Абдусатторов эса 8,0 очко билан турнирда учинчи ўринни қўлга киритди.

Челленжерс турнири натижалари:

Челленжерлар турнирида Тай Дай Ван Нгуен 9,5 очко билан биринчи ўринни эгаллади. Унинг бу муваффақияти келгуси йилги "Мастерс" турнирида иштирок этиш ҳуқуқини беради. Нодирбек Ёқуббоев 8,0 очко билан 4-ўринни эгаллади.

Киритилди: 08:27 03.02.2025. Ўқилди: 944 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!