Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Кореядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Кореядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Корея Республикасида ноқонуний бўлиб турган юртдошларимиз диққатига!

Корея Республикасида ноқонуний (нолегал) бўлиб турган юртдошларимиз 2024 йил 29 февралгача ушбу давлатдан чиқиб кетиши мумкин.

Бунинг учун чиқиб кетишдан 3 иш куни олдин Иммиграция хизматига бориб, кетиш тўғрисида ихтиёрий ариза тўлдириш, паспорт ва авиачипта тақдим этиш зарур.

Иммиграция хизмати берадиган тасдиқнома билан ватанга муаммосиз қайтиб келиши мумкун.

Иммиграция хизмати маълум қилишича, ноқонуний бўлиб турган фуқаро ушбу имкониятдан фойдаланиб ўз хоҳиши билан чиқиб кетса, депортация қилинмайди ва келгусида Корея Республикасига қайта кириб бориш имкониятига эга бўлади.

❗️Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги юртдошларимизни Корея Республикаси миграция қонунларини бузмасликка ва нолегал ҳолатга ўтмасликка чақиради.

Киритилди: 17:07 25.02.2024. Ўқилди: 1651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!