Бугун Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ Конгресси аъзоси Керол Миллер хонимни қабул қилди. Улар икки ва кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди. Стратегик шериклик келажакдаги ҳамкорлик учун янада катта салоҳиятга эга бўлган барча соҳаларда изчил кенгайишда давом этмоқда. Фаол парламентлараро алоқалар асосий устувор йўналишлардан бўлиб қолмоқда.
"Биз Конгрессдаги "Ўзбекистон бўйича кокус"и (дўстлар гуруҳи) мамлакатларимиз ўртасидаги муҳим кўприк вазифасини бажараётганини юксак қадрлаймиз", дейди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.