Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ташкилотлардаги комплаенс-назорат тузилмаларининг мақоми ва масъулияти оширилиши кутилмоқда

Ташкилотлардаги комплаенс-назорат тузилмаларининг мақоми ва масъулияти оширилиши кутилмоқда

Тузилмалари ходимлари тўғридан-тўғри Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бўйсунувига ўтказилиши мумкин.

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг комплаенс-назорат бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

"Мамлакатимизда кенг кўламли аксилкоррупция ислоҳотлари ўтказиб келинаётган бир вақтда бундай ҳолат содир этилганини қабул қилиб бўлмайди", дея ҳолатга муносабат билдирди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот котиби Шерзод Сафаров.

Унинг таъкидлашича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат идоралари ва ташкилотларида коррупцияга қарши кураш самарадорлигини ошириш бўйича қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича қатор таклифлар ишлаб чиқилган.

Хусусан, ташкилотлардаги комплаенс-назорат тузилмаларининг мақоми ва масъулиятини ошириш мақсадида, ушбу тузилмалар ходимларини тўғридан-тўғри Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бўйсунувига ўтказиш масаласи ҳам шулар жумласидандир.

Шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, коррупцияга қарши курашиш Ўзбекистонда устувор йўналишлардан бири ҳисобланади ва бундан буён ҳам бу ишлар изчил давом эттирилади.

Киритилди: 01:20 13.11.2024. Ўқилди: 545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!