Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ташкилотчилар Украина бўйича музокараларга тўлиқ тайёр эканликларини маълум қилишди

Ташкилотчилар Украина бўйича музокараларга тўлиқ тайёр эканликларини маълум қилишди

Истанбулдаги Чираган саройида Россия Федерацияси ва Украина делегациялари ўртасидаги музокаралар бошланишининг аниқ вақти номаълум, улар ҳозирча Тошкент вақти билан соат 15:00 га режалаштирилган, ташкилотчилар эса уларга тўлиқ тайёр эканликларини маълум қилишмоқда. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар бермоқда.

Туркия ТИВдаги манба аввалроқ Россия Федерацияси ва Украина делегацияларининг учрашуви душанба куни Истанбулдаги Чираган саройида Тошкент вақти билан соат 15:00 да режалаштирилганини маълум қилган эди.

"Тошкент вақти билан соат 15:00 га режалаштирилган, аммо аниқ маълум эмас”, деди музокаралар ташкилотчиларидан бири.

Айни пайтда журналистлар делегацияни махсус ўрнатилган чодирда кутиб, уларга сув ва турк ширинликлари таклиф қилинмоқда.

Киритилди: 12:36 02.06.2025. Ўқилди: 514 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!