Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Сизни туғилган кунингиз билан чин дилдан табриклайман!
Сизнинг узоқни кўра биладиган қатъий раҳбарлигингиз туфайли Ўзбекистон иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий соҳаларда сезиларли ўзгаришларга эришди, халқаро майдонда ўз мавқеини салмоқли даражада мустаҳкамлади.
Сиз бошлаган ислоҳотлар - давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, ёшлар ва хотин-қизлар учун янада кенг имкониятлар яратиш, ҳудудларни ривожлантириш, қўшни мамлакатлар билан яқин алоқаларни мустаҳкамлаш ўз самарасини бермоқда.
Ташаббусларингиз ва ижобий сиёсатингиз нафақат қардош Ўзбекистон халқига, балки бутун Марказий Осиё минтақасига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳини мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссангиз учун Сизга чуқур миннатдорлик билдираман.
Ўртамиздаги дўстона муносабатларимизни, очиқ ва ишончли мулоқотимизни ҳам алоҳида қадрлайман.
Қардош халқларимиз ўртасидаги яқин ва дўстона муносабатлар, шунингдек, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб, ривожланиб боришига ишончим комил.
Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, битмас-туганмас куч-ғайрат, узоқ умр, оилавий бахт-саодат, масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва порлоқ келажак тилайман.
Чуқур ҳурмат билан,
Садир Жапаров,
Қирғиз Республикаси Президенти