Бугун 29 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Тарихий олтин медаль: академик эшкак эшувчиларимиз Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафарәлиев жаҳон чемпиони!

Тарихий олтин медаль: академик эшкак эшувчиларимиз Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафарәлиев жаҳон чемпиони!

Нидерландиянинг Амстердам шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги тарихий медалига сазовор бўлди.

Енгил вазнли спортчилар ўртасидаги жуфтлик дастурида (LM2x) Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев дуэти олтин медаль соҳиби бўлди. Бу ўзбекистонлик академик эшкак эшувчиларнинг катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қўлга киритган илк олтин медали сифатида тарихда қолади.

Мусобақада кумуш медаль Германия, бронза медали эса АҚШ спортчиларига насиб этди.

Киритилди: 23:11 27.08.2026. Ўқилди: 554 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!