Бугун 29 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россия Украинага илк бор модернизация қилинган «Искандер-1000» баллистик ракеталарини қўллади

Россия Украинага илк бор модернизация қилинган «Искандер-1000» баллистик ракеталарини қўллади
Украина разведкаси маълумотига кўра, Россиянинг сўнгги зарбаларидан бири вақтида «Искандер-1000» ракеталари илк бор қўлланган. Улар оддий «Искандер-М»дан ҳаво мудофаасини енгиб ўтиш воситалари ва парвоз масофаси билан фарқ қилади. ГУР маълумотига кўра, янги ракета 550 кмгача, оддий «Искандер-М» эса 390 кмгача учади. Россия томони эса «Искандер-1000»нинг масофаси 1000 кмгача эканини билдирган. Агар бу маълумот тасдиқланса, ракета Украина ҳудудининг деярли барча қисмидаги нишонларга етиб бориши мумкин.
Киритилди: 14:32 28.08.2026. Ўқилди: 2448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!