Бугун Россия ҳужумлари натижасида Украинанинг бир нечта шаҳарларида инфратузилма ва савдо объектлари нишонга олингани хабар қилинди.
Зарба берилган объектлар орасида Суми ва Святопетровское ҳудудларидаги «Новая почта» саралаш марказлари, Запорожьедаги сўнгги ишлаётган «Эпицентр» гипермаркети, шунингдек, тўлиқ вайрон бўлган «Хортица» алкогол маҳсулотлари заводи бор.
Бундан ташқари, украин нашриётларига тегишли китоблар сақланадиган омбор ҳамда Харковдаги «Караван» савдо марказига ҳам зарба берилгани айтилмоқда.