Бугун 29 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Биз нефть сотмайдиган минтақада ҳеч ким нефть сотмайди — Қалибоф

Биз нефть сотмайдиган минтақада ҳеч ким нефть сотмайди — Қалибоф


Эрон Парламенти Спикери, Х ижтимоий тармоғида АҚШ марказий қўмондонлиги баёнотига жавобан шундай изоҳ қолдирди.

Бироз олдин СENТСОМ АҚШ Ҳўрмуз бўғозини миналардан тозалаб 1500 та тижорат кемасининг ўтишини таъминлагани ҳақида ёзган эди.

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби генерал Моҳсен Резаий ҳам пайшанба куни “агар АҚШ бошчилигидаги денгиз блокадаси давом этса, Эрон АҚШнинг иқтисодий манфаатларини қатъият ва куч билан нишонга олиши” ҳақида огоҳлантирган эди.

Киритилди: 20:56 28.08.2026. Ўқилди: 736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!