Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тарихдаги энг катта денгиз хазинаси ҳақида биласизми?

Тарихдаги энг катта денгиз хазинаси ҳақида биласизми?

Кариб денгизи тубидан афсонавий испан кемаси Сан-Хосенинг хазиналарини олиб чиқишни бошлашди.

Ушбу хазиналарнинг қиймати 18-20 миллиард доллар атрофида баҳоланмоқда — у тарихдаги энг катта денгиз хазинаси бўлади.

Кема 1708 йилда инглизлар билан жангдан сўнг Колумбия қирғоқларида чўкиб кетган. Унинг бортида Жанубий Америкадан Европага олиб кетилаётган 200 тоннага яқин олтин, кумуш ва қимматбаҳо буюмлар бўлган.

Бойликларга Испания, америкалик тадқиқотчилар ва ҳатто қимматбаҳо металлар қазиб олинган ҳудудлардаги қабилалар ҳам даъво қилишди. Бироқ, Колумбия ўз сувларида чўккан барча нарсалар унга тегишли эканлигини маълум қилди ва бу топилмаларни музейга топширишга ваъда берди.

Киритилди: 20:25 02.12.2025. Ўқилди: 735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!