Бугун 19 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тарихда илк бор Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series турнирининг барча иштирокчилари маълум

Тарихда илк бор Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series турнирининг барча иштирокчилари маълум

ФИФА томонидан ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган FIFA Series халқаро футбол мусобақаси доирасида турли конфедерацияларга мансуб миллий терма жамоалар ўртасида халқаро ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади. Мусобақа мини-турнирлар шаклида ўтказилиб, ҳар бир мини-турнирда тўрт жамоа иштирок этади ҳамда беллашувлар битта марказлашган мезбон давлатда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан Марказий Осиёда илк бор бўлиб ўтадиган мазкур турнир иштирокчилари расман эълон қилинди. Унга кўра, мезбон Ўзбекистондан ташқари мусобақада Габон, Тринидад ва Тобаго ҳамда Венесуэла миллий терма жамоалари иштирок этади.

ФИФА кунлари 27-31 март кунларини ўз ичига олади. Ўзбекистон иштирокидаги учрашувлар айнан шу вақтда бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 19:03. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!