Бугун 17 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусановга жиддий рақобатчи келмоқда

Абдуқодир Ҳусановга жиддий рақобатчи келмоқда

“Кристал Пэлас” клуби марказий ҳимоячиси Марк Гехи “Манчестер Сити” футболчисига айланди. Лондон клуби 25 ёшли футболчи учун 20 миллион фунт стерлинг (23 миллион евро) миқдоридаги таклифни қабул қилди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, футболчи ҳам “шаҳарликлар” томонидан таклиф қилинган шартларга рози бўлган.

Жорий мавсумда Гехи барча мусобақаларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голга узатма берди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзига қадар мўлжалланган эди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, англиялик футболчининг бозор қиймати 55 миллион еврога баҳоланган.

Маълумот учун, Англия терма жамоаси ҳимоячиси 2025 йил ёзда “Ливерпуль”га трансфери амалга ошмагач, 2026 йил 30 июнга қадар мўлжалланган шартномасини узайтирмасликка қарор қилган эди.

Манчестер клуби ҳимоячиси Жон Стоунзнинг шартномаси 2026 йил ёзда якунланади. Агар у формасини тиклаб, барқарор ўйин кўрсата олса, унга келишувни узайтириш таклиф этилади. Яна бир ҳимоячи Натан Аке бу мавсум Англия чемпионатида атиги битта ўйинда асосий таркибда майдонга тушди, Мануэл Аканжи эса “Интер”да ижара асосида тўп сурмоқда. 30 ёшли бу икки футболчи ҳам ёзда “Сити”ни тарк этиши кутилмоқда. Шу сабабли Гехининг трансфери Пеп Гвардиола жамоаси учун идеал вариант сифатида баҳоланаётган эди.

Киритилди: 23:48 16.01.2026. Ўқилди: 395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!