Бугун 18 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Реал»дан истеъфога чиқарилган Хаби Алонсо яна Германияда иш бошлаши мумкин

«Реал»дан истеъфога чиқарилган Хаби Алонсо яна Германияда иш бошлаши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби мураббийлигидан кетган испаниялик мутахассис Хаби Алонсо Германия Бундеслигасига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Bild журналистлари хабар бермоқда.

Манбага маълум бўлишича, мураббийни ўз сафига қўшиб олишдан Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби раҳбарияти манфаатдор. Клуб спорт директори Матиас Креше Алонсо билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Германия Бундеслигасида ишлаш тажрибасига эга. Уч йил давомида испаниялик мураббий Леверкузеннинг "Байер" клубини бошқарган. Унинг қўл остида "фармацевтлар" Германия чемпиони бўлишди. Алонсо "Реал"да сўнгги ярим йилни ўтказди.

Киритилди: Бугун 17:06. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!