Бугун 19 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ молия вазири: "Европа Россияга қаршилик кўрсата олмайди"

АҚШ молия вазири: "Европа Россияга қаршилик кўрсата олмайди"

Трамп маъмурияти Европа давлатлари Россияга қарши тура олмаслигини кўрмоқда.

Бу ҳақда АҚШ молия вазири Скотт Бессент NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Биз европаликларнинг Россияга қарши тура олмаслигини кўриб турибмиз", деди у.

Интервьюда Бессент ҳозирги АҚШ маъмуриятининг агар Трамп 2020 йилги сайловларда ғалаба қозонганида Украинадаги можаро бошланмаган бўлар эди, деган баёнотини такрорлади.

"Биз буни ҳал қиламиз", дея қўшимча қилди у.

Бессентнинг сўзларига кўра, Трамп "Россия ёки Хитойнинг Гренландияга қарши келажакдаги ҳар қандай ҳаракатларининг олдини олиш учун" Гренландияни Қўшма Штатларга қўшиб олмоқчи.

Киритилди: Бугун 08:20. Ўқилди: 869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!