Юрген Клопп келаси ёзда "Реал"ни бошқариши мумкинлиги айтилмоқда. Немис агар Мадриддан таклиф тушса, уни қабул қилишга тайёр эмиш.
TEAMtalk’нинг Испаниядаги манбаларига таяниб хабар беришича, Клопп "Реал" бош мураббийи этиб тайинланган тақдирда ҳужумчи Винисиус Жуниор билан хайрлашади. Бразилияликнинг кетиши немис мутахассисининг "Сантьяго Бернабеу"даги қайта қуришининг бир қисмидир.
Амалдаги шартнома Винисиус Жуниорни "Реал" билан 2027 йилнинг ярмигача боғлаб туради. Юрген Клоппга келсак, у 2025 йил бошидан бери "Red Bull" футбол тизимида ишлайди.