Бугун 19 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Рус пропагандачиси Ўзбекистон ва собиқ иттифоқ таркибида бўлган бошқа республикалар суверенитетини рад этди ва улар Россия назоратида бўлиши кераклигини айтди

Рус пропагандачиси Ўзбекистон ва собиқ иттифоқ таркибида бўлган бошқа республикалар суверенитетини рад этди ва улар Россия назоратида бўлиши кераклигини айтди

Рус пропагандачиси Ўзбекистон ва собиқ иттифоқ таркибида бўлган бошқа республикалар суверенитетини рад этди ва улар Россия назоратида бўлиши кераклигини айтди.

“Рус дунёси” мафкурасининг бош тарғиботчиларидан бири, Кремлга яқин файласуф Александр Дугин собиқ СССР ҳудудида жойлашган давлатлар, жумладан Марказий Осиё мамлакатлари суверенитетини очиқчасига инкор этди ва бу давлатлар Москва назорати остида бўлиши шартлигини айтди.

Дугин “уч қутбли дунё” шаклланиши ҳақида гапирди. Унинг фикрича, бу дунёда Россия “куч маркази”га айланиши ва атрофдаги ҳудудларни ўз назоратига олиши керак.

"Россия назорати остида бўлмайдиган ҳудудлар АҚШ ва Европа Иттифоқи, шунингдек, Хитой учун “таянч ҳудуд”га айланади. Улар ёки бизнинг ягона иттифоқимизнинг бир қисмига, ёки Ғарбнинг плацдармига айланади", – деди пропагандачи.

Шунингдек, Дугин миллий давлатлар даври тугаганини айтиб, Ўзбекистон ва собиқ иттифоқ таркибида бўлган бошқа республикалар суверенитетини рад этди.

"Шу сабабли суверен Арманистон ёки суверен Грузия ёки суверен Озарбойжон, суверен Қозоғистон, суверен Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон мавжудлигига розилик бериб бўлмайди. Ушбу янги моделда ҳеч қандай суверен тузилма мавжуд бўлиши мумкин эмас. Тамом, суверенитет тугади, миллий давлатлар ўтмишда қолди. Бу чиқинди", – деди Дугин.

Аввалроқ таниқли россиялик пропагандачи Владимир Соловьёв Марказий Осиё давлатлари ва Арманистонда ҳам Украинадагига ўхшаш “махсус ҳарбий амалиёт” ўтказиш эҳтимолини тилга олган эди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова эса бу гапларни “Соловьёвнинг шахсий фикри” сифатида баҳолаганди.

Киритилди: 23:36 18.01.2026. Ўқилди: 441 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!