Европа Иттифоқининг Гренландияни мажбурий сотишга розилик бериши Украина учун ҳалокатли сигнал бўлади.
Бу ҳақда Британиянинг Guardian газетаси ёзмоқда.
"Гренландия 1985 йилда Европа Иттифоқининг салафи бўлган Европа ҳамжамиятидан чиққан бўлса-да, Европа Иттифоқига аъзо давлат ҳудудини мажбурий сотишга розилик бериш Европа Иттифоқининг геосиёсий ўйинчи сифатидаги роли ва Украинага содиқлиги ҳақида ҳалокатли сигнал бўлади", дейилади нашрда.
Мақолада шунингдек, европаликларнинг сукут сақлаши ва вазиятни жиддий чоралар ва санксияларга мурожаат қилмасдан дипломатик йўл билан ҳал қилишга уринишлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг тинчлантириш стратегиясининг муваффақиятсизлигини кўрсатаётгани таъкидланган.