Уругвайда якшанба куни бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида сўл мухолифатдан номзод Яманду Орси ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Орси, собиқ тарих ўқитувчиси, 2015 йилдан 2024 йилгача Канелония бўлими мери бўлган. Кампания давомида уни камтарона турмуш тарзи учун «дунёдаги энг камбағал президент» лақабини олган собиқ Уругвай президенти Хосе Мухика қўллаб-қувватлади.
Сайлов бюллетенларининг 98 фоиздан ортиғи санаб бўлингандан сўнг, Орси 49,8 фоиз овоз тўплади, унинг рақиби, ҳукмрон Миллий партия номзоди Алваро Делгадо эса 45,9 фоиз овоз олди.
«Мен янада интеграциялашган жамият ва ҳеч ким иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жиҳатдан орқада қолмайдиган мамлакат яратадиган президент бўламан», - деб ваъда берди Орси.