Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тарих бунақа қотилликка гувоҳ бўлганми? Исроил босқинчилари Ғазодаги мактабга ҳужум қилиб 100 дан ортиқ инсонни ўлдириб юборди

Тарих бунақа қотилликка гувоҳ бўлганми? Исроил босқинчилари Ғазодаги мактабга ҳужум қилиб 100 дан ортиқ инсонни ўлдириб юборди

Фаластинлик тинч аҳоли ўлдирилишидан олдин бомдод номозини адо этаётган бўлган. Зарбадан сўнг улар аланга ичида ёниб кетган.

Ғазо фуқаролик мудофааси агентлиги Исроилнинг учта ракетаси Фаластиннинг ал-Дараж туманидаги мактабга урилганини айтди.

Ғазодаги фаластинлик расмийларга кўра, Исроилнинг Ғазо шаҳридаги уй-жойидан қочган одамларга бошпана бўлган мактабга уюштирган зарбаси оқибатида 100 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди.

Ғазо ҳукумати матбуот бўлими шанба куни эрталаб уюштирилган ҳужум ортидан берган баёнотида, «Ишғол армияси кўчирилган одамларни бомдод намозини ўқиётганда тўғридан-тўғри бомбардимон қилди ва бу шаҳидлар сонининг тез ортиб кетишига сабаб бўлди» деди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг гувоҳларнинг сўзларига таянган ҳолда хабар беришича, ҳужум пайтида намозхонада 250 га яқин одам бўлган.

Фаластинлик журналист Хоссам Шабатнинг хабар беришича, Исроил ҳарбийлари ҳудудга сув таъминотини тўхтатиб қўйгани сабабли қутқарув гуруҳлари аланга қамалиб қолганларга ёрдам бера олмаган.

Киритилди: 11:30 10.08.2024. Ўқилди: 1352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!