"Ўсмирлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланган тақдирда VPN'дан фойдаланишга мажбур бўлишади, бу эса ноқонуний контентдан фойдаланиш имконияти туфайли уларни янада каттароқ хавф остига қўяди", — деб баёнот берди Telegram асосчиси Павел Дуров X тармоғида.
Унинг фикрича, худди шундай вазият Telegram блокланганидан кейин россиялик ўсмирлар билан ҳам содир бўлган.
"Ҳеч қандай қонун яхши тарбиянинг ўрнини боса олмайди. Ота-оналарда болаларнинг рақамли истеъмолини чеклаш учун аллақачон воситалар мавжуд: ота-она назорати, экран вақти чекловлари ёки умуман смартфоннинг йўқлиги", — дея қўшимча қилди Дуров.
У кўплаб ота-оналар бунинг ўрнига болаларини тинчлантириш учун уларга iPad беришларини, аммо "ҳеч қандай тартибга солиш буни тузата олмаслигини" кўрсатиб ўтди.