Бугун 13 июль, 2020 йил, душанба

O'ZB

Таълимни тўсаётган тўй

Таълимни тўсаётган тўй

Агар давлатимиз таълимни қўллаб-қувватламас экан, буни одамларимиз қўллаши керак. Етар энди тўй, чаллари, келинсалом, 250 кишилик тўй...

Менимча, айни фурсати етди. Одамлар тўй деб ўзини ўққа, чўққа уришдан безор бўлди. Тўй ҳасрати барчани тинкасини қуритди. Бироз ақллироқ бўлиб, пулни тўғри йўналтиришни билиши керак, кўриши керак.

Ким ўқиди тўйдаги қарзларни узиш учун Россияга кетган эр-хотин ўша ерда ажрашиб кетганини? Қачонгача бунақа хор бўлиш мумкин?!!
----

Энг яхши инвестиция — бу фарзандга берилган шароит, ўқишига пулни аямаслик, унинг билими, дунё қарашини ошириш.

Одамлар гапирса, гапираверсин. Менимча, тўй деб топилган пулни бир кунда сочгандан кўра, шуни йиллар давомида фарзандига сарфласа, унга шароит қилиб берса, унинг ўқишини назорат қилса, тил курсларига мунтазам қатнаса, бу энг яхши фарзандига қилган ёрдами бўлади. Майли 50 кишилик ош қилсин, майли ортиқча дабдабасиз тўй қилсин. Жа борса 1000$ пул сарфласин. Майли қатор машиналар қўймасин, майли карнай-сурнай айтилмасин, майли куёвнавкар сокин ўтсин, барчасига чидаш керак.
---

Унга кетган пулни ўша фарзандининг камолига тиксин. Агарда ўзидан солиҳ, ортидан дуо қилувчи, давом эттирувчи ворисни улғайтирмаса, бебош, Россиядаги қул, дарди тўй бўлган зомби қолади.

Тўй давлатнинг эмас, халқнинг муаммоси. Таълим сифатини ошириш эса, давлатники. Муаммо шундаки, ўша таълимни ривожлангани чегарасида ҳам ўқий олмаяпти бу халқ. Умуман китобга қарагиси йўқ бу халқнинг, гўё. Зерикарли атамалар одамни эснатиб юборади тўғри. Эринмай ўқилса, бир маълумот мияга киради дегани бу. Тушуниш учун жуда вундеркинд бўлиш шарт эмас.

Кўплаб бозорчи танишларим бор. Китоб ҳақда гапирсам, юмор-фахр аралаш ўқимасликни тинч йўл деб айтишади. 4 та ака-ука бўлса, кичиги ўқисин, дейди. Гўёки, қолганларига таълим муҳиммасдек. Ҳеч бўлмаганда, бозорга доир китобларни ўқишга қизиққанларни кўрмадим ҳисоб.

Мен доимо бот-бот таълим дейман. Ҳозир бошланса, 30 йилда мева беради, ИншаАллоҳ. Мен тўйни ихчамлаштириш учун одамларнинг, қариндошларнинг гап-сўзига қулоқ солмоқчи эмасман, сизчи эй азиз бўйдоқ?

Муҳаммадамин Тошкандий,

Azon.uz

Киритилди: 13:10 21.01.2020. Ўқилди: 1839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!