Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Таълимга қанча пул керак бўлса ҳам аямаймиз — Шавкат Мирзиёев

Таълимга қанча пул керак бўлса ҳам аямаймиз — Шавкат Мирзиёев

Номзод Навоийга оид сайловолди дастурининг биринчи йўналишида касбга ўргатиш, кадрлар тайёрлашга бағишлаганини айтди:

- Келгуси 5 йилда Навоийда 12 минг олий, ишчи касблар бўйича 40 минг ўрта маълумотли мутахассисларга талаб бўлади. Шунинг учун Навоий вилоятини муҳандис мутахассисларни тайёрлаш бўйича республика марказига айлантириш дастурини амалга оширамиз.

Навоий кончилик институти негизида 15 мингга яқин талабани ўқитадиган Политехника университети ташкил этилади.

Навоий давлат педагогика институти қўшимча 6 минг ўринга кенгайтирилади.

Натижада вилоятда 20 та янги йўналишлар очилиб, олий таълим билан қамров даражаси 37 фоиздан 60 фоизга етади. Бу жуда катта кўрсаткич. Республикада биринчи бўласизлар.

Вилоятдаги 60 та касб-ҳунар мактаби ва марказлари, мономорказ ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлайдиган Навоий кон-металлургия комбинати ва “Навоийазот”га бириктирилади.

Киритилди: 11:44 13.10.2021. Ўқилди: 2104 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!