Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч нафар мулозими лавозимидан озод этилди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбарининг фармони билан, Талъат Шуҳратович Валиев Хавфсизлик кенгаши котибининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Валиев ушбу лавозимда 2022 йил февралидан буён ишлаб келаётганди. Бундан олдин Статистика қўмитаси раисининг ахборот технологияларига масъул ўринбосари бўлиб ишлаган.
Шунингдек, Администрация фармойиши билан:
Баҳодир Бахтиёрович Маҳмудов – Хавфсизлик кенгаши аппарати Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга оширилишини таъминлаш ва халқаро гуманитар ҳамкорлик шўъбаси мудири лавозимидан,
Шовқиддин Абдувалиевич Қаршиев – Хавфсизлик кенгаши аппарати Давлат чегараси хавфсизлиги ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишни таъминлаш шўъбаси бош консултанти лавозимидан озод этилди.