Солиқ кодексининг 378-моддасида солиқ солинмайдиган даромад турлари келтирилган бўлиб, ушбу модданинг 19.1-бандида солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солинмайди деб кўрсатилган.
Юқоридаги асосга кўра, талабаларни ўз уйларига ижарага қўйиш орқали ижара ҳақидан даромад топаётган шахсларнинг ушбу даромадларидан даромад солиғи олинмайди.