Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Талабалар учун тўлов-контрактни тўлаш муддати 31 январгача узайтирилди

Талабалар учун тўлов-контрактни тўлаш муддати 31 январгача узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2025/2026 ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2026 йил 31 январга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Бунда:

▪️ қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдорида;

▪️ табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар, улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.

❗️Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

Киритилди: 14:00 09.01.2026. Ўқилди: 405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!