Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Талабалар билан очиқ мулоқот

Талабалар билан очиқ мулоқот

Маълумки, 2025 йил 15 май куни Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.

Қарорда 2030 йилда 3,3 млн нафар мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида экологик маданиятни шакллантириш мақсад қилинган. Шунингдек, 4,2 млн нафар умумий ўрта таълим тизими ташкилотлари ўқувчиларида экологик таълим-тарбияни мустаҳкамлаш, экологик маданиятни юксалтириш кўзда тутилган. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида жойларда турли тадбирлар ва соҳа мутахассислари билан учрашувлар ташкил қилинмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири бугун Тошкент Давлат аграр университетида бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Моҳира Хаджаева, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилоят партия ташкилоти раиси ва Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Фурқатжон Аҳмеджанов, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти, Қибрай тумани партия ташкилоти Кенгаши ижроия қўмитаси раиси, Халқ депутатлари Қибрай туман кенгаши депутати Авлақул Худойқуловлар иштирок этишди. Қарор ижросини таъминлаш ҳамда 31 май - Халқаро чекишга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган ушбу очиқ мулоқотда талабалар фаол иштирок этишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Гулруҳ Ёрматова, журналист

Киритилди: 09:37 30.05.2025. Ўқилди: 871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!