Солиқ қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, бугунги кунда 215 та такси агрегатори солиқ органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган.
Агрегаторлар орқали 457,3 мингга яқин ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи йўловчи ташиш билан шуғулланмоқда.
Солиқ мобил иловаси орқали ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш мумкин.
Даромади 100 млн сўмдан ошган ҳолда, фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида солиқ тўлашга ўтади.