Таиланддаги Ча-Ам пляжидан тахминан 100 метр узоқликда йўловчиларни олиб кетаётган енгил моторли самолёт сувга қулаб тушди.
Бу ҳақда Khaosod газетаси хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, ҳодисадан беш киши омон қолмаган, яна бир йўловчи оғир тан жароҳати олган. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган.
Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда. Журналистларнинг қайд этишича, авиаҳалокат содир бўлган жой узоқда жойлашгани сабабли қутқарувчиларнинг нуқтага етиб бориши қийин. Ишларни бажариш учун қўшимча кучлар жалб қилинган.