Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Таиландда бинонинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 74 кишига етди

Таиландда бинонинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 74 кишига етди

28 март куни Таиланд пойтахти Бангкокда содир бўлган даҳшатли зилзила оқибатида осмонўпар бино қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 74 нафарга етди.

Бу ҳақда хорижий ОАВлар хабар бермоқда.

Қутқарувчилар қулаган 30 қаватли Бош аудиторлик биноси жойида бедарак йўқолган 20 кишини қидиришни давом эттирмоқда. 10 та жасаднинг жойлашуви аллақачон аниқланган бўлса-да, уларни қазиб олишга темир-бетон плиталар жиддий тўсқинлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 март куни Мянмада 8,2 магнитудали зилзила содир бўлган эди. Зилзила Мянма ва Таиландда жиддий вайронагарчилик ва қурбонлар келтирди. Биргина Мянмадаги қурбонлар сони 3800 нафарга етгани айтилмоқда.

Киритилди: 16:06 02.05.2025. Ўқилди: 654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!