Таиланд ва Камбожа делегациялари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган музокараларда дарҳол ва шартсиз ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим маълум қилди.
🗣 «Камбожа ва Таиланд қуйидагилар юзасидан умумий тушунувга эришди: биринчидан, дарҳол ва шартсиз ўт очишни тўхтатиш, бу 2025 йил 28 июль соат 00:00 да, яъни шу кечаси маҳаллий вақт билан кучга киради», — деди Анвар Иброҳим.
Унинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирганидан кейинги куни ҳар икки мамлакатнинг ҳарбий вакиллари «норасмий учрашув» ўтказади.
❕ 24 июль куни икки давлат чегарасидаги назорат қилинмаган ҳудудларда қуролли тўқнашувлар юз берди. Ҳар икки томон ҳам қурбонлар ва яраланганлар, жумладан фуқаролар орасида ҳам, борлигини маълум қилди.