Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Таиланд ва Камбоджа тинчлик шартномасини имзолади

Таиланд ва Камбоджа тинчлик шартномасини имзолади

Таиланд ва Камбоджа чегарадаги кескинликни бартараф этиш учун 13 банддан иборат келишув имзолади. Келишувларга Куала-Лумпурдаги музокаралар чоғида эришилган.

Тегишли баёнот Таиланд ҳукумати томонидан 7 август, пайшанба куни Х платформасида эълон қилинди.

Ҳукуматлараро қўмита йиғилиши можароларни юмшатиш ва чегара ҳудудида тинчлик ўрнатишга қаратилган баённомаларни имзолаш билан якунланди.

Томонлар ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилишни назарда тутувчи 13 банддан иборат келишувга эришишди.

“Иккала давлат вакиллари чегарадаги кескинликни бартараф этиш ва чегара ҳудудида тинчликни тиклашга қаратилган баённомаларни имзолашди”, дейилади хабарда.

24 июль куни авж олган можаро оқибатида 30 нафардан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмди ва ҳар икки томондан 150 мингдан ортиқ тинч аҳоли уй-жойини тарк этган. Минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Ҳар икки давлат ўзини ҳимоя қилиш мақсадида иш олиб борганини таъкидламоқда.

Ҳозирги баҳснинг муҳим қисми Франция ва Сиам Қироллиги ўртасидаги шартномалар талқини асосида тузилган хариталар билан боғлиқ. Улар XX асрнинг бошларида тузилган ва ўша пайтда Франция Ҳиндихитойи қисми бўлган Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги чегарани белгилаган.

26 июль куни Трамп чегарада қуролли можарога киришган Камбоджа ва Таиланд жангларни тўхтатмоқчи эканини айтди. Америка етакчиси унинг телефон дипломатияси иш берганига шама қилди. Оқ уй раҳбарининг қўнғироқидан сўнг томонлар музокара ўтказишга келишиб олди, деб хабар берди korrespondent.net.

Киритилди: 18:18 07.08.2025. Ўқилди: 404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!