Бу ҳақда икки давлат музокараларига воситачилик қилган Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим эълон қилди.
"Келишув маҳаллий вақт билан 28 июл ярим тундан кучга киради", — дея маълум қилди Анвар Иброҳим икки давлат раҳбарлари ўртасидаги музокаралардан сўнг. Музокаралар унинг резиденциясида бўлиб ўтди.
Таиланд ва Камбоджа чегарасидаги тўқнашувлар бир неча кундан бери давом этмоқда. Можарога Преахвиҳеа ибодатхонаси атрофигидаги баҳсли ҳудуд учун низонинг кескинлашиши сабаб бўлди.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, тўқнашувлар оқибатида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди, юздан ортиқ одам жароҳатланди. Шунингдек, 100 минглаб одамлар эвакуация қилинди.