Таиланд армияси Камбоджани сулҳни бузишда айблади.
Бу ҳақда Таиланд армияси вакилига таяниб, AFP агентлиги хабар берди.
"Ўт очишни тўхтатиш тўғрисида эълон қилингандан сўнг, Фу Макуа ҳудудида Камбоджа томони томонидан тартибсизликлар юзага келгани, бу икки томон ўртасида отишмага олиб келгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, бу отишма бугун эрталабгача давом этди”, — дея армия матбуот котиби Ритча Суксуванон сўзларидан иқтибос келтиради AFP.
Аввалроқ Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим Куала-Лумпурда бўлиб ўтган Таиланд бош вазири вазифасини бажарувчи Пхумтхама Вечаячая ва Камбоджа бош вазири Хун Манет ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича Осиё давлатлари ўртасида сулҳ тузилганини эълон қилган эди. Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги чегара ҳудудида сулҳ 5 кун давом этган ҳарбий тўқнашувлардан сўнг 28 июль, душанба куни кучга кирди.